Бокс бўйича Жаҳон кубогида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди
Терма жамоамиз сафида 10 нафар эркак ва 8 нафар аёл боксчи — жами 18 нафар спортчи рингга кўтарилади.
28-ноябрдан 3-декабрга қадар Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи ўтказилади. Олимпия шаҳарчасида ташкил этиладиган мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар таркиби эълон қилинди.
Терма жамоамиз сафида 10 нафар эркак ва 8 нафар аёл боксчи — жами 18 нафар спортчи рингга кўтарилади.
Эркаклар таркиби:
🥊 50 кг — Шодиёржон Мелиқўзиев
🥊 55 кг — Асилбек Жалилов
🥊 60 кг — Самандар Олимов
🥊 65 кг — Абдураҳмон Маҳмуджонов
🥊 70 кг — Абдуллоҳ Мадаминов
🥊 75 кг — Сафармурод Аллаберганов
🥊 80 кг — Жавоҳир Умматалиев
🥊 85 кг — Норбек Абдуллаев
🥊 90 кг — Акмалжон Исроилов
🥊 +90 кг — Жаҳонгир Зокиров
Аёллар таркиби:
🥊 48 кг — Фарзона Фозилова
🥊 51 кг — Феруза Казакова
🥊 54 кг — Нигина Ўктамова
🥊 57 кг — Хумор абону Мамажонова
🥊 60 кг — Ситора Турдибекова
🥊 65 кг — Навбаҳор Ҳамидова
🥊 70 кг — Азиза Зокирова
🥊 80 кг — Руҳшона Парпиева
sport.uza.uz