Жаҳон боксида ўз ўрнига эга бўлган истеъдодли чарм қўлқоп усталаримиз Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халаков, Мадиёр Саидраҳимов каби 17 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашади.

Бугун, 13 май куни бошланадиган турнирда 8 та давлатнинг 150 нафар боксчиси қатнашиш учун талабномаларни тақдим этган. 

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу турнирда иштирок этадиган 13 нафар эркак ва 4 нафар боксчи қизларни рўйхатдан ўтказган.  

Турнирда маҳоратли боксчиларимиз қатори Жасурбек Йўлдошев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Иқболжон Ҳолдоров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Руслан Абдуллаев, Дилшод Абдумуродов, Шаҳзод Музаффаров ва Авазжон Йўлдошев Хабаровск рингларида ўз маҳоратларини намойиш этади. Боксчи қизларимиздан Робияхон Бахтиёрова, Азиза Ёқубова, Дилфуза Бекова ҳамда Азиза Дайирбекова ҳам ўз омадларини синовдан ўтказади.  

“Париж-2024” Олимпиадасига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлган турнирда Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Бекжон Юсупов жангларни бошқариб боришда иштирок этади.  

Мусобақалар 18 майга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва бошқалар Хабаровскда