Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, терма жамоамиз мураббийлари ва боксчилар иштирокида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг иштироки ва Париж Олимпиадаси сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаган терма жамоа сардори, икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ўрнига, жамоа сардорлиги икки карра Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовга топширилди.
Йиғилиш давомида ҳар бир мураббийнинг ҳисоботи тингланди. Аёллар терма жамоамизни кучайтириш ва кейинги мусобақаларга пухта тайёрлаш тўғрисида тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, катталар ўртасида ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ташкилий масалалари ва қитъа биринчилигида муносиб натижаларга эришиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Т.Рўзиев, ЎзА