Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ёшлар ҳуқуқи: имконият ва ҳимоя қилиш механизми” мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига қутлов видеомурожаатини йўллади.

Юқори мартабали мулозим табригида, жумладан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталди.

Бош ассамблеянинг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига асосан ташкил этилган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси айни йўналишдаги фаолият учун асосий масъул ва мувофиқлаштирувчи бўлинма ҳисобланади. Тузилманинг 19 мамлакат, 12 минтақада вакиллари, 11 тинчликпарвар миссияси, жойларда ўнлаб маслаҳатчилар фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси самарали ва мустақил фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди. Мамлакатимиз билан БМТнинг ушбу тузилмаси ўртасидаги шериклик амалий руҳда, изчил ривожланмоқда. Ҳамкорликнинг ижобий натижаси сифатида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” мавзусидаги Глобал форум мазкур Бошқарма билан биргаликда ташкил этилганини таъкидлаш лозим. Ўшанда Глобал форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллаган Ф.Тюрк ҳукуматимизнинг инсон ҳуқуқи соҳасида таълим ва тарбия бўйича зиммасига олган мажбуриятини бажариш, бу борада бошқа мамлакатлар билан яқин шерикликни ривожлантиришга қаратилган самарали саъй-ҳаракатини юқори баҳолаган эди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Ўзбекистон билан муносабатлар ижобий баҳоланган 2020 йилдаги фаолияти ҳисоботида демократлаштириш, БМТ Низоми ва шартномавий идоралари доирасида зиммасига олган халқаро мажбуриятини бажариш, шунингдек қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар нуқтаи назаридан мамлакатимиз халқаро майдонда тез-тез эътироф этилаётган илғор давлатлар сафидан жой олгани таъкидланган.

Республикамиз Бошқарма кўмагида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи механизми доирасида берилган тавсиялар бажарилиши бўйича ўз оралиқ маърузасини тайёрлашга эришган саноқли давлатлардан бири экани ҳам эътироф этилган.

Ўзбекистон ҳукумати Олий комиссар томонидан ва БМТ Махсус тартиб-таомиллари доирасида берилган тавсияларни маъқуллаб, тегишли тизимларни мустаҳкамлаш учун йўл-йўриқ сифатида фойдаланиб келмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Олий комиссари Фолькер Тюрк форум иштирокчиларини қутлади