Шу йил 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Юқори мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

БМТ Олий комиссари ташрифи давомида Сенат раиси, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарлари билан учрашди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбарияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), шунингдек, фуқаролик жамияти фаоллари, аҳоли вакиллари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан юзма-юз мулоқот қилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло ТИЛЛАБОЕВ билан суҳбат мазкур учрашувлар тафсилоти, мулоқотлар мавзуси ва ташриф якуни хусусида.

– Фолькер Тюрк сўнгги олти йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида амалга оширилган фундаментал ўзгаришларни ижобий баҳолаганига муносабатингиз қандай?

– БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқоти асносида бу ҳақда очиқ баёнот берди. Ушбу баҳо Ўзбекистон томонига, биринчидан, ғурур ва ифтихор туйғуларини бахш этса, иккинчидан, ишонч ва масъулиятни оширади.

Олий комиссар БМТ тузилмалари Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади. Инсон ҳуқуқи мониторингида фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва пенитенциар муассасалар ходимларини ўқитиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Мутахассис ташриф доирасида уюштирилган брифингда, жумладан, шундай деди: “Инсон ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг кундалик турмушида асосий ўрин тутмоғи лозим. Мен олий комиссар сифатида янги ислоҳотлар шароитида Ўзбекистон барча аҳоли вакилларига муносиб ва тўлақонли яшаш имконини тақдим этишига ишонаман”.

Ўзаро мулоқотларда жорий йил 30 апрелда референдумга қўйиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам фикр алмашилдими?

– Албатта! Аввало, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тавсияларини йўллагани учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига миннатдорлик билдирилди. Ушбу тавсиялар янги Конституция лойиҳаси матнини маромига етказишда ҳисобга олингани маълум қилинди.

Меҳмонга ушбу лойиҳада Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши назарда тутилгани хусусида алоҳида ахборот берилди. Бундай муҳим конституциявий ҳуқуқ фуқаро мурожаатини ўрганишда қонун ҳужжатларида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизда очиқлик сиёсатини давом эттириш мақсадида янги Конституция лойиҳасига фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш ва жамоатчилик назорати институтини янада ривожлантиришга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Буларнинг бари Олий комиссарнинг “Ислоҳот жараёнида фуқаролик жамиятининг тўлақонли иштирокини таъминлаш учун давлат муассасалари зарур шарт-шароит яратиши керак”, деган тавсиясига айнан монанд.

– Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад нима?

– Ташрифнинг бош мақсади Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, бу борадаги ислоҳотларнинг қатъийлигига бевосита ишонч ҳосил қилиш ва ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати натижадорлигини таҳлил этган ҳолда, истиқболдаги ишлар бўйича асосий йўналишларни белгилаб олиш. Ф.Тюрк ва делегация аъзолари иштирокидаги барча мулоқотларда бу мавзулар диққат марказида бўлди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтган учрашувда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси экспертлари иштирокида ишлаб чиқилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш ва инсон ҳуқуқи маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди. Миллий стратегияда инсон ҳуқуқи масаласига тизимли ёндашиш ва мавжуд бўшлиқларни тўлдириш, камчиликларни бартараф этиш очиқ-ойдин кўрсатилгани ҳужжатни амалиётга татбиқ этишни осонлаштирмоқда.

Мамлакатимиз БМТ устав органлари ва шартномавий қўмиталари доирасида инсон ҳуқуқи соҳаси бўйича зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажариб келмоқда. Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси кўмагида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг Универсал даврий ҳисоботи механизми доирасида берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича маъруза тайёрлаш борасида илғор давлатлардан бирига айлангани ҳам буни тасдиқлайди.

– Ташқи ишлар вазири ва Омбудсман билан учрашувларда инсон ҳуқуқи мавзусининг қайси жиҳатлари муҳокама қилинди?

– Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Сўнгги йиллардаги алоқаларимиз Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқи ва манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришдаги қатъиятини намоён этиши эътироф этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувда Омбудсман институти фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, мурожаатлар билан ишлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумот берилди.

– БМТ Олий комиссари билан Сенатда бўлиб ўтган учрашувнинг энг муҳим жиҳатларига қисқача тўхталсангиз...

– Биринчидан, Фолькер Тюрк Ўзбекистонда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқини таъминлаш борасида эришилган натижаларни, ҳозир амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг можаролар юз берган ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш, уларни жамиятга реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатига юксак баҳо бериб, бу борада амалга оширилаётган ишлар кўплаб давлатлар учун намуна эканини эътироф этди.

Учинчидан, хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш, ижтимоий-инклюзив муҳит ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масаласига эътибор қаратди.

Шу ўринда БМТ Олий комиссари гендер тенглик масаласини Ўзбекистон Президенти қабулидан бошлаб барча учрашувларда эътибори марказида тутганини таъкидлаш зарур. Кейинчалик журналистлар билан мулоқотида у шундай деди: “Мен (музокаралар чоғи) сиёсий соҳадан ижтимоий йўналишга қадар – жамиятнинг барча жабҳасида гендер нотенглигини бартараф этиш масаласини кўтардим. Президент ва Сенат Раисининг ушбу нотенгликни бартараф этиш борасидаги қатъий иродасини олқишлайман. Гендер зўравонлиги учун жиноий жазо жорий этиш бўйича якуний режани ҳам ижобий баҳолайман.

– Фолькер Тюркнинг Олий суд раиси билан учрашувида ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг ҳозирги замон талаби, мезонларига жавоб берадиган тизимини шакллантириш борасида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шундай эмасми?

 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий жиҳатлари билан таништирилди. Соҳадаги туб ислоҳотлар одил судловга эришиш имкониятини янада кенгайтириш, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, суд ҳокимияти мутақиллигини, судлар фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш кафолатини кучайтиришга хизмат қилади.

Мўътабар меҳмонга сўнгги олти йил мобайнида айни йўналишдаги устувор масалалар юзасидан қабул қилинган 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида маълумот берилди. Энг муҳими, Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси бу борадаги илғор нормалар билан тўлдирилмоқда.

– Қийноққа қарши кураш соҳасида қандай музокаралар олиб борилди?

Маълумки, Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида Ўзбекистон Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенциянинг Факультатив протоколига қўшилишига оид ташаббусни илгари сурди. Айни вақт мазкур ташаббусни амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

БМТ Олий комиссари билан Миллий марказда бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизнинг Қийноқларга қарши конвенция Факультатив протоколига қўшилиши йўлидаги ҳамкорлик истиқболи кўриб чиқилди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси сифатида Ўзбекистон ташкилот махсус процедуралари билан амалий мулоқотни давом эттириши, мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқи соҳасида халқаро майдондаги имижини янада яхшилаши нуқтаи назаридан, ушбу Факультатив протокол ратификация қилиниши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

– Қийноққа қарши кураш мавзуси яна қайси учрашувларда кун тартибига чиқди?

– БМТ Олий комиссари ташрифи якуни бўйича брифингда шундай деди: “Ўзбекистон қийноқларнинг олдини олиш ва мониторинг қилиш бўйича муҳим механизм ҳисобланган Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш устида ишлаётгани ҳақида ваъда олдик. Мен умид қиламан ва ишонаманки, бу ваъда тез фурсатда амалга ошади. Негаки, сўздан кўра амалиёт ҳамиша муҳим бўлиб келган”.

Бунга қадар 13 март куни Ф.Тюрк мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарлари билан мулоқотда ҳам шу масалани кўтарди. Миллий марказда ташкил этилган учрашувда Бош прокурор, адлия вазири, ички ишлар вазири иштирок этди. 

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқи соҳасида самарали давлат сиёсатини юритишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тизими алоҳида ўрин тутади. БМТ Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари билан мулоқот асносида ушбу тизимнинг инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилишдаги иштирокига дахлдор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Жумладан, Ф.Тюрк инсон ҳуқуқи ва манфаатини таъминлаш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, хорижий юртларда қийин шароитга тушиб қолган ватандошларимизни мамлакатга қайтариш ҳамда жамиятга тўлақонли мослашишини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

– БМТ Олий комиссарининг Нукусга сафари қандай ўтди?

– Ф.Тюрк 14 март куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбоев билан учрашди.

БМТ Олий комиссари Бошқармаси делегацияси аъзоларига бугунги кунда Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида минтақа аҳолиси ҳаёти фаровонлигини ошириш, саноатни тараққий эттириш ва инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилаётган тизимли сиёсатнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Меҳмон Қорақалпоғистонга сафари, учрашувлар ташкил этилгани ва инсон ҳуқуқига тааллуқли масалаларни муҳокама қилиш имкони яратилганидан мамнунлигини изҳор қилди.

Жаноб Тюрк бошчилигидаги делегация Нукус шаҳридаги “Амударё” маҳалласи фаоллари билан учрашувда маҳалланинг обрў-эътиборли, ёши улуғ инсонлари иштирок этди.

Мулоқот асносида давлат томонидан аҳолининг камбағал ва эҳтиёжманд қатламига маҳалла орқали тизимли ёрдам кўрсатилаётгани, маҳалла аҳли дуч келадиган кундалик муаммо ва ҳаётий масалалар ечимида мазкур ўзини ўзи бошқариш институти ниҳоятда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи БМТ Олий комиссарига манзур бўлдими?

– БМТ Олий комиссари Нукусга сафарининг маданий жиҳати хусусида бир неча учрашувлар давомида тўхталди. Ф.Тюрк, жумладан, “Ушбу сафарим доирасида Савицкий музейини томоша қилиш имкони туғилганидан мамнунман, чунки ушбу маскан маданий ҳуқуқнинг ўзига хос тимсоли бўлиб, бундай бой маданий мерос билан яқиндан танишиш мен учун шараф ва ифтихордир”, деди.

Бу элга сафардан кўзланган мақсад фақат ушбу дунёга машҳур музейни томоша қилишдангина иборат эмас эди. Бинобарин, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари иштирокида каттабир тадбир ўтказилгани фикримизни исботлайди.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Вена декларaцияси ва Ҳаракатлар дастурининг 30 йиллигига бағишланган анжуманда Ф.Тюрк Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқи мавзусида маъруза қилди.

Миллий марказ томонидан И.В.Савицкий музейи билан ҳамкорликда онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон ёшлари вакиллари – Тошкент, Самарқанд, Наманган, Термиз ва Нукус шаҳарларидаги юридик олий ўқув юртлари талабалари қатнашди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ф.Тюрк талаба-ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

– Олий комиссар фуқаролик жамияти фаоллари билан мулоқотга ҳам алоҳида эътибор қаратганини қандай изоҳлайсиз?

– Гап шундаки, Ф.Тюрк ушбу лавозимга сайланиши билан Бошқармада тараққиётнинг янги стратегияси, яъни фуқаролик жамияти билан давлат ўртасидаги шерикликни кучайтириш мақсади белгилаб олинди. Бундай янгича ёндашув асосидаги ҳамкорлик, ўз навбатида, бутун дунёда инсон ҳуқуқини тўлақонли таъмин этишга хизмат қилмоқда.

Шу маънода Олий комиссар ташрифи бошидаёқ фуқаролик жамияти фаоллари ва норасмий шахслар билан учрашгани эътиборли. Якунда эса фуқаролик жамиятининг узвий қисми бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил қилинди.

Бундай ёндашув Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил сиёсатга уйғун ва ҳамоҳангдир. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий комиссар Фолькер Тюрк билан суҳбати асносида кейинги йилларда БМТ билан ушбу соҳадаги ҳамкорлик юксак даражага чиққанини мамнуният билан қайд этиб, инсон ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясининг бош устувор йўналиши эканини таъкидлагани бежиз эмас.

Ғулом МИРЗО суҳбатлашди.

Манба “Ишонч” газетаси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фолькер ТЮРК: Ўзбекистон Президенти тараққиёт йўлида инсон ҳуқуқи асосий ўрин тутишига қатъий ишонади