МУНОСАБАТ
Юртимизда 30 июнь – Ёшлaр куни сифатида алоҳида тантана тарзида ўтказиб келинмоқда. Бу йилги байрам ҳам ҳар бир Ўзбекистон ёшларининг қалбидан алоҳида жой олди.
Президентимиз ташаббуси билан Жонажон Ўзбекистонимизда барча соҳаларда мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар, самарали ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида эътирофга муносиб. Aйниқса, биз, ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва ёшлар учун алоҳида тасдиқланаётган қарор ва фармойишлар яна олға одимлашга ундаяпти.
Биргина июнь ойи ёшлар ойлиги доирасида ҳар бир вилоятда алоҳида эътибор билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ташкиллаштирилган фестиваль Ўзбекистон ёшлари учун қатор имкониятлар эшигини очди.
Вилоятлардаги энг чекка ҳудудларда ҳам “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”, “Китобхонлик кечалари”, “Дебатлар”, “Мунозаралар”нинг ташкиллаштирилгани таҳсинга лойиқ.
Давлатимиз раҳбарининг шундай улуғ санада биз ёшлар билан учрашуви, албатта, эътибор ҳамда эътирофидан фахрланамиз.
Президентимиз биз Ёшлар Парламенти аъзоларини алоҳида эътироф этиб ўтгани ёшларимизни эртанги бўлажак Қонунчилик палатаси депутатлигига тайёрлаш ғоясини илгари сургани бизга берилган юксак ишонч демакдир. Биз ҳам шу ишончга муносиб фарзанд бўлишга интиламиз. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Биз шу давлатнинг фарзандларимиз.
Зебинисо Aҳмадова,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.
ЎзА