Туризм ва маданий мерос вазирлиги вакилларидан иборат делегация кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Франциянинг Париж ва Руан шаҳарларида бўлиб турибди.
Бухоро делегацияси ва Руан Нормандия университети раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳамкорлик шартномаси доирасида биринчи тест-йилда Бухоро Туризм ва маданий мерос техникумидан ўқишга борадиган 10 нафар талабанинг ҳужжатлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Руан Университетида таълим олиш 15000 еврони ташкил этиб, бизнинг талаба ёшларимиз учун ўқиш мутлақо бепул бўлади. Фақатгина университетга кириш учун тўпланадиган ҳужжатлар харажати, яъни 270 евро ва кичик харажатларнигина тўлаш керак бўлади холос.
Шундай қилиб, Францияга борган талаба бир йилда ўқиш расмиятчилиги учун бир марта, жами 300 евро тўлаши керак бўлади. Талабалар сентябрдан-январга қадар 450 соат дарс ўқишади, февраль бошидан эса амалиётга чиқишади. Бундан ташқари, Франция қонунчилигига кўра амалиёт ўтаётган талабага камида 700 евро ойлик маоши тўланади.

Шу билан бирга ҳар бир ўзбек талабасига 2 нафар, 1 университет ходими ва 1 француз талабаси , бевосита барча расмиятчиликлар ва Университетда ўқишга кўмаклашиш ҳамда кўникиши учун бириктирилади.
ЎзА