Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонаси буюртмачилигида иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг хизмати юзасидан ўтказилган 432 миллион сўмлик, Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида электродвигатель харид қилиш юзасидан ўтказилган 79,9 миллион сўмлик, Аму-Бухоро машина канали Олот тумани бошқармаси буюртмачилигида  труба ва лист сотиб олиш юзасидан  ўтказилган  533,2 миллион сўмлик давлат харидларида қонунчилик талаблари бузилган.  

Бунда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомнинг бир қатор талабларига риоя этилмаган.  

Юқоридаги ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга Агентликнинг тақдимномалари киритилди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматига кўра, тақдимномаларга биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича баённомалар бекор қилинди.  

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга  юборилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир миллиард сўмликдан зиёд давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди