Президент ташрифидан сўнг...

Қиш. Тун. Кўп қаватли уйда электр ва иссиқлик таъминоти бир вақтнинг ўзида узилиб қолган палла. Шаҳарга эртаклардагидек юлдузли, лекин жуда совуқ парда ташлаган. Аёзнинг зўридан борлиқ чирсиллаб кетаётгандай туюлади.

Учинчи қаватнинг деразаси. Телефонининг чироғини ёқиб олган онахон пардани секин суриб, ойнадан ташқарига мўралайди. Унча катта бўлмаган бу оилада чолу-кампир ўғли, келини ва уч яшар невараси билан яшайди. 

Иссиқлик тизими тўхтагани учун батареялар музлаган. Она гўдагини бағрига босганича шкафни титкилайди. Яна қалинроқ кийим излайди. 

– Бу шароитда дуо қилишдан бошқа нима қилишни билмайсан, – дейди отахон ошхонадаги липпиллаган газни бироз баландлатишга уриниб. – Ҳовли бўлса эди, печкага  ўтин қаласанг. Гуриллатиб ёқсанг. Шунақа кутилмаганда бўладиган совуқлардан эсон-омон ўтиб олсанг. Ҳа, майли, мушкулимиз осон бўлсин...

Бу манзарани бир мақола сабаб, шунчаки, тўқимадик. Ўшанда 2023 йилнинг январи эди. Тошкентда кўп хонадонлар аномал совуқдан, бунинг ортидан юзага келган шу каби муаммолардан қийналган эди.

Ўтган мавсумларда иссиқлик таъминотида вужудга келган ана шундай ҳолатлар чуқур таҳлил қилинди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мураккаб вазиятларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида эса бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган бир қатор замонавий кичик когенерация қурилмалари ишга туширилди.

Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик маркази ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, қуввати 100 МВт бўлган мазкур лойиҳа ана шундай муҳим ташаббуслардан бири саналади. Бу лойиҳа Хитойнинг нуфузли “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. У 3,5 гектар майдонга жойлашди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни шу лойиҳа фаолияти билан танишган эди. Бугун “Президент ташрифидан сўнг...” рукнида ушбу ташаббуснинг аҳамиятига алоҳида тўхталамиз.

Электр ва иссиқлик таъминотининг тўсатдан узилиши биринчи навбатда болалар ва кексалар учун жиддий хавф туғдиради. Бошқача айтганда бу фақат техник муаммо саналмайди. У ижтимоий хавфсизлик масаласи сирасига ҳам киради. Янги барпо этилган катта когенерация маркази айнан шу хавфсизликни таъминлайдиган лойиҳалар қаторида туради.

Шу ўринда когенерация нимаси билан аҳамиятли, у қандай ишлайди деган саволга халқона тарзда жавоб берамиз. 

Бунда газ ёнади, лекин иссиқлиқ ва куч шунчаки йўқолмайди.

Одатий иссиқлик марказлари ёқилғини фақат иссиқликка айлантиради.Электр станциялари эса аксинча бўлади. Фақат электр олинади. Иссиқ эса шунчаки ҳавога кетади. 

Когенерацияда иккаласи бир вақтда олинади. Ёқилғи одамлар уйини иситиш билан бирга электр ишлаб чиқаради. Икки томонлама фойда бўлаётгани учун унинг самарадорлиги жуда юқори. 

Ушбу лойиҳага 65 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган. Бу бизнес учун ҳам, энергия сиёсатини диверсификация қилиш учун ҳам муҳим. Ускуналар Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компанияси томонидан етказилгани эса сифат, ишонч ва хизмат муддати бўйича юқори стандартни таъминлайди.

Марказнинг ишга тушиши билан пойтахтнинг маълум ҳудудларида иссиқлик таъминоти барқарорлиги таъминланмоқда. Қозонхоналардан истеъмолчиларгача бўлган иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилинди. Иссиқлик магистраллари янгиланди. Тармоқлар изоляцияли қувурлар билан алмаштирилди. Бу эса турли даражадаги энергия йўқотишларининг олдини олиш имконини беради.

– Бу ерда йил давомида 876 миллион киловатт-соат электр энергияси ва деярли 858 минг гигакалория иссиқлик ишлаб чиқарилади, – дейди марказ раҳбари Бекзод Бўронбоев. – Бу рақамлар фақат техниқ қувватни билдирмайди. Бунинг натижасида йилигa 35 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади. Энди пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган жами 1 минг 846 та объект доимий иссиқлик энергияси билан таъминланади. Уларнинг 1 минг 400 таси аҳоли хонадони, қолган қисми эса ижтимоий соҳа объектларидир. Шунингдек, 292 минг хонадон барқарор электр энергияси билан қамраб олинади.

Лойиҳа ишга тушиши билан иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр энергияси харажатлари қирқ беш фоизгача камайди. Атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори сезиларли даражада қисқариб, оқова сув ташламалари юзага келмайди. Яна бир муҳим жиҳати, мазкур марказ фаолияти натижасида 50 кишининг доимий бандлиги таъминланди.

Дунё тажрибасида когенерация бир қатор ривожланган давлатларда асосий энергетика моделларидан бирига айланган. Чунки бу тизим шаҳар миқёсида иссиқлик барқарорлигини таъминлашда энг самарали ҳисобланади. 

Масалан, Копенгагенда иссиқлик магистралларидаги йўқотишлар 5 фоиздан ошмайди. Бунинг замирида айнан когенерация технологияси ётади. Японияда эса хонадонлар даражасида ҳам кичик когенерация қурилмалари қўлланилади. Бу энергия маданиятнинг мустаҳкам қисми эканини кўрсатади.

Тошкентда ишга туширилган янги марказ ана шу синовдан ўтган халқаро тажрибалар қаторига киради. Унинг иши нафақат техник самара, балки ижтимоий барқарорлик ҳам беради.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир манба, икки натижа: Тошкентда икки мингга яқин объектни иссиқлик билан таъминлайдиган марказ ишга тушди