Бессент: Эрон иқтисодиёти АҚШ санкцияси туфайли келгуси ҳафталарда инқирозга учраши мумкин
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNBC телеканалига берган интервьюсида молиявий ҳомийларига санкция қўллаш орқали Эрон иқтисодиётини бўғиш режаси, ҳатто, Теҳроннинг асосий савдо ҳамкори ва нефть харидори ҳисобланган Хитой Оқ уй билан ҳамкорлик қилмаса ҳам, иш бериши мумкинлигини билдирган.
– Қамал қилинган денгизда атиги 30 миллион баррель Эрон нефти қолди, – деди Бессент. – Демак, мамлакат Хитойдан пул ўтказмаси қабул қилаётган бўлса ҳам, бу захира барибир тугайди.
Шунингдек, у 30 август куни Хитой Марказий банки раиси Пань Гуншэнь билан учрашув ўтказганини ҳам айтди, аммо суҳбат тафсилотини очиқламади. Теҳрон иқтисодиёти бир неча ҳафта ичида қулаши мумкинлигини башорат қиларкан, бу Ислом Республикаси билан муносабатда ғалаба учун зарур шарт эмаслигини таъкидлади.
– Менимча, бу воқеа бир неча ҳафта ёки ой ичида содир бўлиши мумкин, – деди мулозим. – Бинобарин, иқтисодиёт албатта инқирозга учраши шарт эмас, биз учун муҳими – режим ақлини йиғиштириб олиши.
С.Раҳимов, ЎзА