Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти Абу Райҳон Беруний номи билан аталиб, алломанинг асарлари таржималар ва нашрлар орқали изчил ўрганиб келинмоқда. Хусусан, замонавий талабларга мувофиқ, институтда Беруний меросини рақамлаштириш ва уни жаҳон илмий жамоатчилиги учун очиқ электрон платформа кўринишида тақдим этиш бўйича амалий лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида Буюк Британия, Германия, Нидерландия, Туркия, Франция, Эрон ва Ҳиндистон каби мамлакатларда сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхалари тўпланиб, уларнинг инглиз тилидаги илмий тавсифлари билан бирга Heritage of Beruni сайтига жойлаштирилди.

Портал 43 та асарга оид 172 қўлёзманинг 12 жилдлик илмий таснифини, шунингдек, Берунийнинг ҳаёти ҳамда сайт ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Шу асосда институт қўлёзмалар фондида махсус рақамли “Беруний коллекцияси” шакллантирилди. Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар хусусида институт директори, профессор Баҳром Абдуҳалимовнинг “Scientific heritage in a digital format” сарлавҳали мақоласи The UNESCO Courier журналида чоп этилди.

ЎзР ФА Ахборот хизмати маълумотига кўра, келгусида Россия ва араб мамлакатларида сақланаётган қўлёзмаларни ҳам ушбу тизимга қамраб олиш режалаштирилган.

М. Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беруний илмий мероси рақамлаштирилмоқда