– Беданачилик камхаражат, бироқ сердаромад соҳа эканини бугун кўпчилик англаб етмоқда, – дейди Ўзбекистон “Паррандасаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Ҳакимжон Нормуҳамедов.

Дугонам Саида билан бозорда учрашиб қолдик. Ўғли коллежни битириб, ўз бизнесини бошлагани, бедана парваришлаб, бозорга шифобахш тухумлар етказиб бераётгани ҳақида сўзлади.

– Беданачилик камхаражат, бироқ сердаромад соҳа эканини бугун кўпчилик англаб етмоқда, – дейди Ўзбекистон “Паррандасаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Ҳакимжон Нормуҳамедов. – Бу борада аниқ ҳисоб-китоблар ҳам килинмоқда. Қисқа фурсатда маҳсулот берадиган битта бедананинг кунлик озуқа миқдори 26 грамм омихта емдан ошмайди. Масалан, бир килограмм қўй гўшти етиштириш учун ўртача 25 килограмм, мол гўшти учун эса 26-28 килограмм озуқа сарфланади. Бедана 200 грамм семириши учун бир килограмм озуқа етарли бўлади. Камчиқим бу парранданинг тухум бериш даври тугаса, гўшти ҳам яхшигина даромад келтиради.

Бедананинг тухум, гўшт (бедана-бройлер) йўналишидаги ҳамда жангари, декоратив, рангдор зотлари бор. Унинг “япон” зоти анча сермаҳсул бўлиб, йилига ўртача 300 дона тухум беради. Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан A, PP, B1, B2 витаминлари ва минерал моддалар таркиби бўйича юқори кўрсаткичга эга.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев чиқишларида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва хусусий мулкни изчил ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни алоҳида таъкидламоқда. Натижада юртимизда барча соҳа, жумладан, – беданачилик ҳам ривожланмоқда.

– Кейинги вақтларда дунё мамлакатлари луғатида органик маҳсулот ибораси пайдо бўлди, – дейди Ҳ.Нормуҳамедов. –Маълумки, органик қишлоқ хўжалиги – атроф-муҳитга зарар келтирадиган кимёвий воситалардан фойдаланмасдан биологик хилма-хилликни асрайдиган экологик босқичларга асосланиб, экологик тоза маҳсулот етиштириш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қиладиган ишлаб чиқариш тизими ҳисобланади. Беданачилик айнан ана шу талабларга тўлиқ жавоб берадиган тармоқ бўлиб, унда антибиотиклардан, ўстирувчи сунъий моддалардан, озуқа қўшимчаларидан фойдаланилмайди. Мисол учун, бедананинг тана ҳарорати 42, ошқозон ҳарорати 46-48 даражада бўлгани учун унча-мунча инфекция унга яқин йўламайди. Шу боис уларни парваришлашда ҳеч қандай антибиотикка эҳтиёж йўқ.

Дунё мамлакатларида, хусусан, Германияда органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш ва унга бўлган йиллик талабнинг ўсиши 5-15 фоиз, Дания, Швеция ва Швейцарияда 30-40 фоизга етгани экологик тоза маҳсулотларга эътибор ортганини кўрсатмоқда. Соф ва табиий ҳисобланадиган бедана тухумлари Японияда ҳам машҳур бўлиб, у парҳез таом сифатида қадрланади. Жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талабнинг ортиб бораётгани юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очиши шубҳасиз.

– Бедана ўзи кичик қуш бўлса-да, иқтисодий самарадорлиги жуда юқори, – дейди Зангиота туманидаги беданачилик оилавий корхонаси раҳбари Равшан Тўхтаев. – Масалан, инкубаторга қўйилган тухум 17 кунда очиб чиқади. Бедана жўжалари талаб даражасида парваришланса, энг камида 90 фоизи вояга етади. Бошқа паррандалардан фарқли ўлароқ, бедана 40-50 кунда тухум бера бошлайди. Бедананинг турлари жуда кўп бўлиб, “фараон” зоти юқори сифатли гўшт билан, “Эстония” зоти кўп тухум бериши ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос таъми билан ажралиб туради. “Британия қора” зоти ўзига хос патлар рангига эга бўлиб, тирик вазнининг оғирлиги 210 граммни ташкил этади. Бундан ташқари, “Америка альбинос" бройлерлари, “Англия оқ” зоти, “Маньчжур тилла ранги”, “смокинг”, “мармар ранг”, “Австралия сариқ-жигар ранг” зотлари ҳам мавжуд.

Қадимги Шарқ табобатида ҳам бедана гўшти ва тухуми табиий дори-дармон сифатида кадрланган. Хусусан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, камқонлик, мигрень, бронхиал астма, асаб тизимидаги бузилишлар, қон босимининг ошиши, қандли диабет, астма сингари кўплаб касалликларни даволашда фойдаланилади. Нурланиш касаллигида бедана тухуми радионуклидларни организмдан чиқариш хусусиятига эга. Косметологлар унинг таркибидаги трамизинни юз рангини тиниқлаштиришда қўллашади. Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сирасига киради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бедана: тухуми ҳам, гўшти ҳам кони фойда