Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги  матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, тўғри давлат бошқаруви тамойилларини илгари суриш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби соҳалардаги қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Финдляндия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. 

— Финляндия томонининг ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган  интилишини юксак қадрлаймиз ва конструктив мулоқотни давом эттириб, қўшма ташаббусларни амалга оширишга умид қиламиз, — деди Бахтиёр Саидов.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтиёр Саидов ЕХҲТ раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири билан учрашди