Барно Аширматова: ҳарбийлик аёлларга икки ҳисса масъулият юклайди (+видео)
Ҳарбий хизмат юртнинг ҳар бир фарзанди учун бирдек шарафли ва масъулиятлидир. Юртга муҳаббат, унинг сарҳадларини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчга ташналик ҳисси ҳар бир ўзбек ўғил ва қизларимиз қалбларни айнан беғуборлик чоғларимиздан забт этиб улгуради. Бу бежиз эмас, албатта.
Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий армиямизни ислоҳ қилиш, унинг салоҳиятини ҳар жиҳатдан ривожлантириш йўлида улкан ишлар қилинди. Янги Ўзбекистонни қуришда юртимизда ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ёшлар қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғусини ва ватан ҳимоячиси бўлишдек олижаноб касбга ҳурмат ҳиссини кучайтириш катта аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли ҳарбийлик либосини кийиб, юртга хизмат қилишга интилаётган ўғлонлар, "Тўмарис" қизларимизнинг сафи тобора кенгайиб бормоқда.
"Шараф" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони катта офицери — Аширматова Барно Сааталиевна, 2002 йилдан буён Қуролли Кучлар тизимида хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Аширматова Барно Сааталиевна “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Оилали, 4 набиранинг меҳрибон бувиси.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/JWDmpW7IAM8?si=ON5TZ5vV4eoQTcEQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА