Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 26 апрель куни ўтказилган туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида мавжуд имкониятларни ишга солиб, хизматлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб Тошкент вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 30 апрелдаги "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ республика бўйича махсус солиқ тартиби жорий этилди.

Жойлардаги 28 та туман-шаҳарнинг 135 та маҳаллаларида туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари белгилаб олинди.

Қарорга кўра, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Оҳангарон, Паркент, Бўстонлиқ туманларидан 21 та маҳалла танлаб олиниб, мазкур ҳудудларда 2022 йилда туризм хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йўл хариталари тасдиқланди.
Оҳангарон тумани гўзал табиати, сўлим гўшалари билан сайёҳларни жалб этмоқда.

Туристик салоҳияти йилдан йилга  юксалаётган туманнинг узоқ тоғли қишлоқларида сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда. Эртошсой қишлоғида ташкил этилган меҳмон уйлари сони 67 тага етди. Ўтган йили мазкур туристик зона ҳудудига олиб борувчи 10 километр йўл асфальт қилинди. Бу борадаги ишлар жорий йилда ҳам давом этмоқда.

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда вилоятнинг масъул ташкилот, корхоналаридан таркиб топган ишчи гуруҳи томонидан "Туризм қишлоғи" ни ташкил этиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Маҳаллий аҳоли билан учрашувлар жараёнида бош бошқарма масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммолари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Натижада кўплаб хонадон эгаларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, шунингдек, бошқа туристик хизматларни юритмоқчи бўлганлар сафи ортмоқда. Келгусида улар фаолиятини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари ва қоидалари татбиқ этилади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси сайёҳлар учун