“Ҳамкасбим кредитга машина олмоқчи эканлигини айтди. Мендан кредитни тўлашга кафил бўлишни илтимос қилди.

Ҳамкасбим кредит тўловини ўзи тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилди. Унга ёрдам қилиш мақсадида мен ҳам рози бўлдим. Бошида ҳеч қандай муаммо бўлмади. Аммо кўп вақт ўтмай у ходим ишдан бўшаб кетди. Ҳаммаси ўшандан сўнг бошланди. Ҳар ойда ойлик маошим тушадиган пластик картамдан маълум миқдорда унинг кредит қарзлари ечиб олинди. Мана шундай вазиятда кимга мурожаат қилишни билмай қолдим.” 

Бу пойтахтлик Карим Жалоловнинг сўзлари. 

Бугунги кунда кўплаб фуқароларимиз ўзи билмаган ҳолда мана шундай вазиятга тушиб қолмоқда. Шу боис, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат қилувчилар сони ортмоқда. 

Бундай вазиятда нима қилмоқ керак?

– Аввало, банк кредитлари бўйича кафил бўлган шахсга қандай масъулият юкланиши тўғрисида қисқача маълумот берсак, – дейди Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори Акмал Назаров. – Кафил бу – кафиллик шартномаси бўйича бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олувчи шахс. Қарздор кредит бўйича мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради. Қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган. Шу ўринда айтиш жоиз, амалиётда кўпинча кредит ташкилотлари ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда кредит бўйича учинчи шахслар кафиллиги юзасидан тузиладиган шартномаларда кафилнинг кредит ташкилоти олдида солидар жавобгарлигини белгилаб қўйишади. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкин, солидар жавобгарлик –кредитор мажбуриятларининг ижро этилишини қарздорлардан (қарз олувчи ва кафилдан) биргаликда ёки уларнинг исталган биридан бажаришни талаб қилишга ҳақли бўлишидир. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. 

Бунда, кафил ва қарздор кредит ташкилоти олдида солидар жавобгар бўлган ҳолатда кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлаш бўйича мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, кредит ташкилоти қарз олувчидан ҳам кафилдан ҳам мажбуриятни бажаришни талаб қилади. 

Яна бир муҳим маълумот, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради. Жумладан, кафил кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди. 

Шунинг учун, фуқароларга кредит бўйича кафил бўлишдан олдин ўзининг ва қарздорнинг молиявий ҳолатини шошилмасдан батафсил таҳлил қилиш керак. Бундан ташқари, кафил бўлиш бўйича қарорнинг “ижобий” ва “салбий” тарафларини ўзаро солиштириб якуний хулосага келиш тавсия этилади. 

Ўз молиявий ҳолати ва имкониятларини таҳлил қилмасдан ҳамда қарз олувчи танишининг кредит тўловларини тўлиқ ўзи тўлаши ҳақидаги оғзаки ваъдаларига ишонган ҳолда кредит бўйича кафил бўлган фуқаролар келгусида қуйидаги хатар ва муаммоларга дуч келиши мумкин. 

Хусусан, кредит маблағидан ҳақиқатда фойдаланган қарздор кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганда, қарздорликни кафил ўз маблағлари (мол-мулки) ҳисобидан тўлашга мажбур бўлади. 

Бундан ташқари, кредит тўлови қарз олувчи ва кафил томонидан белгиланган муддатда тўланмаганда, ушбу ҳолат келгусида кредит олиш бўйича кафилнинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига салбий таъсир кўрсатади. Яъни кредит тўлиқ тўланмаса, унга бошқа кредит берилмайди. 

Шунингдек, тақдим этилган кафиллик, келгусида кредит олиш учун банклар ёки бошқа кредит ташкилотларига мурожаат қилганда кафилнинг молиявий имкониятларини пасайтиради. Яъни унга ажратиладиган кредит суммасини камайтирилиши ёки умуман кредит ажратилмаслигига сабаб бўлади. 

Энг ёмони, ўзгаларга яхшилик қиламан деб, ўзи билмаган ҳолда турли процессуал жараёнларда, судма суд сарсон бўлиши, турли жавобгарликка тортилиши мумкин. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг аввало кредит бўйича кафил бўлишдан олдин фуқаро ўз молиявий ҳолатини ҳамда келажакда кўзлаган молиявий режаларига кафил бўлиш қай даражада таъсир кўрсатиши мумкинлигини батафсил таҳлил қилиши керак. Кредит бўйича кафиликка рози бўлганда, кредит ва кафиллик шартномаси бандлари билан тўлиқ танишиб чиқиши зарур. Тушунмаган шартларини банк ходимидан тушунтириб беришини сўраши ҳамда шартномалардан бир нусхасини сақлаб қўйиши керак. 

Бундан ташқари, кредит бўйича кафиликка рози бўлган шахс ҳеч қачон бўш бўлган қоғозга имзо чекмаслиги керак. Ўзи имзолаётган кафиллик шартномаси ёки кредит шартномасининг ҳар бир вароғига имзо қўйиши лозим. 

Бир сўз билан айтганда кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баробар жавобгар. Шундай экан, юртдошларимиз бу жараёнга эътиборли бўлиши, кафил бўлишдан олдин ўз мажбурияти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлгандан кейин, кредит шартномасига имзо чекиши зарур. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк кредитлари бўйича кафил қарз олувчи билан бир хил жавобгар