Сурхондарё вилояти Бандихон туманида қайта таъмирланиб, замонавий қиёфада бўй кўрсатган туғуруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Меҳнат фахрийлари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этган тантанали маросимда кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётни ривожлантириб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда юртимизнинг олис ва чекка ҳудудларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.  

Президентимиз ташаббуси билан уч йил муқаддам қайта ташкил этилган Бандихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам йирик ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Янги тиббиёт муассасалари барпо этилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда. Олис ва чекка қишлоқларда ҳам бирламчи тиббий масканлар ишга туширилиб, аҳолига сифатли, тезкор хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.  

Тумандаги 32 ўринли туғуруқ мажмуасини қайта таъмирлаб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 7 миллиард сўм маблағ сарфланди.    

Маросимда тиббиёт муассасасига бинонинг рамзий калити, ҳамшираларга вилоят ҳокимлигининг совғалари ва иш даврида фойдаланиш учун планшет топширилди.  

Тадбирда  Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов иштирок этди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандихонда янгиланган туғуруқ мажмуаси ишга тушди