🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Янги туғруқ мажмуаси ишга тушди

Янги туғруқ мажмуаси ишга тушди
Жамият
Танлаш
16:38 / 31.08.2019

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 90 ўринли янги туғруқ мажмуаси энг улуғ, энг азиз байрамимизга ажойиб совға бўлди.


Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 90 ўринли янги туғруқ мажмуаси энг улуғ, энг азиз байрамимизга ажойиб совға бўлди.

– Тиббиёт тизимида меҳнат қилаётганимга бу йил эллик йил бўлди, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Қаҳрамони Р.Муҳаммадиев. – Фаолиятимнинг 47 йилида мен орзу қилган шароитлар кейинги уч йилда барпо этилди. Уч қаватли ушбу мажмуада яратилган замонавий қулайликларни кўриб лол қолдим. Оналар учун ҳам, чақалоқлар учун ҳам, уларга хизмат кўрсатадиган тиббиёт ходимлари учун ҳам барча шароитлар бор. Буларнинг барчаси мустақиллик бераётган бебаҳо имкониятларнинг амалдаги самараси.

7.jpg

Янги мажмуани “Бойсун қурувчи“ масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари тез ва сифатли барпо этди. Бунинг учун 11 миллиард сўм маблағ сарфланиб, қатор замонавий имкониятлар яратилди.

– Эски туғруқ бўлимимизда жарроҳлик амалиётини ўтказадиган битта хона бор эди, – дейди туғруқ мажмуаси бўлими бошлиғи Р.Ёдгорова. – Янги бинода иккита жарроҳлик хонаси қурилиб, жиҳозлангани имкониятларимизни янада кенгайтирди. Янги туғилган чақалоқлар соғлигини узлуксиз кузатиб, таҳлил қиладиган аппаратлар билан таьминланди. Мажмуада ривожланиши суст чақалоқлар ва бемор оналар саломатлигини тиклаш учун ҳам барча шароит бор.

13.jpg

8.jpg

Уч қаватли бинонинг биринчи қаватида қабул ва ҳомиладорлик патологияси бўлимлари, иккинчи қаватда 1-туғруқ, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари, учинчи қаватда 2-туғруқ бўлими, янги ва чала туғилган болалар пости бўлими жойлашган.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов сўзга чиқди.