ЎзА мухбирининг Бахтиёр Фозилов билан суҳбати давлатимиз томонидан қаратилаётган ана шундай эътироф ва мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида ушбу компаниянинг ўрни ва аҳамияти ҳақида бўлди.

Фармон ва ижро

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ ватандошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мазкур фармонга асосан "ERIELL" компаниялар гуруҳи бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов ҳам "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.

– Авваламбор, Президентимизга мен ва “ERIELL” компаниялар гуруҳининг халқаро жамоасига шундай юқори баҳо бергани учун миннатдорлик билдирамиз. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли иштирокчиси сифатида демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида қатъий ҳаракат қилаётгани бизга катта мамнуният бағишлайди, – деди Б.Фозилов. – Шубҳасиз, бу жараёнда тадбиркорлик тузилмалари иқтисодий ўсиш суръатларини тезлаштиради. Ахир, фуқароларимиз учун энг муҳими нима? Ватанимиз қандай қилиб изчил олға интилаётгани, бу халқаро миқёсда тан олинаётгани, халқимиз хавфсиз ва фаровон ҳаёт кечираётганини ҳис қилган ҳолда Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишдир.

Ўзбекистондаги ўзгаришлар, хусусан, тадбиркорлик фаолияти ривожи учун яратилаётган имкониятларни қандай баҳолайсиз?

– Айтишим керакки, сўнгги уч йил ичида тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва эркинликлари мисли кўрилмаган даражада мустаҳкамланди. Бизнес ҳақиқатан ҳам ҳурмат қилинадиган фаолият соҳасига айланиб бормоқда ва ишбилармонларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Бу нафақат бизнинг, балки чет эллик шерикларимизнинг ҳам фикридир. Энг муҳими, чет эллик шериклар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда қонунлар қоғозда эмас, амалда ишлай бошлаганини ҳис қилишди. Бу, ўз навбатида, халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига муҳим туртки беради. Сармоядорлар кўпаймоқда, замонавий тенденциялар асосида корхоналар очилмоқда, энг илғор инновацион технологиялар жорий этилмоқда. Пировардида, "Ўзбекистонда ишлаб чиқилган" деган бренд дунёда тан олинмоқда.

– Мамлакатимиз иқтисодиётида тадбиркорлик субъектларига яна қандай шароитлар зарур, деб ўйлайсиз?

– Очиғини айтганда, бизнес соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз-ўзидан жуда катта ютуқдир. Улардан фақат оқилона фойдаланиш керак. Бундан ташқари, мамлакатимиз қонунчилиги ўзгарувчан бозор шароитлари ва унинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Бунга ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мисол бўла олади. Бу ҳужжат солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш тамойилларига асосланади. Сир эмас, авваллари қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар моҳияти ҳаётга тўғри келмас эди. Бу иқтисодиёт учун зарба бўлди. Менимча, энг муҳим жиҳат, бу – бизнес тузилмалари ва давлатнинг яқин ҳамкорлиги, очиқ ва конструктив мулоқот. Сўнгги йилларда давлатимиз бизнес билан муносабатларни ўрнатди. Бу яхши самара бера бошлади ва яқин келажакда янада жозибали бўлади, албатта.

– “ERIELL” компаниясининг фаолияти, унинг истиқболли режалари ҳақида маълум қилсангиз?

– “ERIELL” – бу бурғилаш, шунингдек, саноат ва фуқаролик қурилиши бўйича халқаро нефть ва газ соҳасида хизмат кўрсатувчи компаниялар гуруҳи. Компания Россия Федерацияси, Ўрта Осиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда бурғилаш хизматлари бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Ҳамкорларимиз орасида дунёга машҳур нефть ва газ бизнеси вакиллари бор. Улар билан ҳамкорлик ҳар қандай компанияни шарафлайди.

Бизнинг фаолиятимиз доимий ривожланиш тамойилига асосланади. Бу ўз билимларини ёш ҳамкасбларига мерос қолдирадиган энг яхши мутахассислар гуруҳи ёрдамида илм-фан, техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда, шунингдек, хизмат турларини такомиллаштириш жараёни орқали рўёбга чиқади. Биз ҳар қандай мураккаб шароитда лойиҳаларни амалга оширишга, бажарган ишимиз сифатини кафолатлашга ҳаракат қиламиз.

Шу билан бирга, компаниямиз ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бутун Ўзбекистон аҳолиси олдида ўзининг ижтимоий жавобгарлигини ҳис қилади. Биз таълим муассасалари, маданий-маънавий объектлар қуриш, бу борадаги турли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳам беэътибор эмасмиз. Шу мақсадда комплекс дастурларни амалга ошириб келаяпмиз.

Ёш мутахассисларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Компания кадрларни танлаш, ўқитиш ва шакллантиришнинг уйғун тизимини ишлаб чиққан. Катта жамоамизнинг 52 фоизини ёшлар ташкил этади. Биз Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар университетлари билан ҳамкорлик қиламиз. Улар орасида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ва бошқалар бор. Юқори технологияли соҳада чуқур билим ва профессионал кўникмаларсиз ишлаш мутлақо оғирлигини тушунамиз.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида компаниянинг қандай улуши бор, деб ўйлайсиз?

– Энергия манбалари Ўзбекистоннинг ноёб мулки эканини барчамиз яхши тушунамиз. Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари ривожланиши ва умуман, одамларнинг ҳаёти яхшиланиши ушбу соҳага боғлиқ. Шу сабабли, юқорида айтиб ўтганимдек, бизнинг компаниямиз доимо янгиланиб боришга ва вақт синовидан ўтган, тежамкор технологиялардан фойдаланиб, нефть ва газ соҳаси учун юқори сифатли хизматларни тақдим этишга интилади. Бизнинг ходимларимиз Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий ва бошқа вилоятларнинг очиқ майдонларини кузатиб боради.

Маълумки, сизнинг кўп йиллик фаолиятингиз ва тажрибангиз мамлакатимизда ишбилармонлик салоҳиятини оширишга ва кўплаб ҳамюртларимизни иш билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Келгусида бу йўналишда қандай ғоялар ёки лойиҳалар кўзда тутилган?

– Компаниямиз кўп босқичли ходимларни бошқариш ва меҳнатни пухта ташкил этиш тизимларидан фойдаланади. Чунки келажак яхши мутахассисларга чамбарчас боғлиқ эканига ишонамиз. Ва биз бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиб, ходимларимиз учун қўлимиздан келадиган барча қулайликларни тақдим этишга тайёрмиз. Айтмоқчимизки, биз ҳар томонлама мукаммал кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш борасида ҳам аниқ ва тизимли ишлар олиб бормоқдамиз. Хусусан, компаниямиз таркибида ўқув марказлари ташкил этилган бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар, олимлар, малакали соҳа ходимлари, шу қаторда таниқли чет эллик тренерлар машғулотлар ўтказади. Компания жамоаси қарийб 30 минг кишидан иборат бўлиб, уларнинг 96 фоиздан ортиғини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Биз иш ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд кадрлар базаси билан чегараланиб қолмаймиз, чунки олдимизга қўйган мақсадларни амалга ошириш учун янада кўпроқ ходимлар керак бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, нефть ва газ соҳасидаги барча ҳамкасбларимизни 22 декабрь – Энергетика xодимлари куни билан муборакбод этамиз.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтиёр ФОЗИЛОВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқилган деган бренд дунёда тан олинмоқда