Баҳрайннинг етакчи ахборот агентлиги – BNA, шунингдек “Al-watannews” ва бошқа қатор нашрлари туризм вазири Фотима бинт Жаъфар Ас-Сайрофийнинг ушбу мамлакатга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги делегация билан учрашуви тафсилотини ёритди.

Мулоқот чоғида турли соҳалар, хусусан туризм бўйича  ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинган. Сайёҳлик лойиҳалари ва хизмати барқарорлигини ошириш, икки дўст мамлакатда туризм активи ва инфратузилмасига сармоя киритиш муҳимлиги таъкидланган. Бу маданият ва цивилизацияга доир ўзига хосликни таъкидлаш, сайёҳлик тажрибасини бойитишга хизмат қилади.

Мамлакатимиз вакиллари ҳам қўшма ташаббус ва лойиҳалар орқали шерикликни мустаҳкамлаш истагини тасдиқлаган.

Сафари давомида делегациямиз ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган “Марварид йўли” объекти бўйлаб саёҳат ҳам қилди.

Пойтахт Манама яқинида жойлашган XIX аср марварид саноати билан боғлиқ бинолар мажмуаси “Баҳрайн қалъаси”дан кейинги иккинчи шундай манзил саналади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳрайн – Ўзбекистон туризм чорраҳаси