Хабарингиз бор, Олимпия ўйинлари ғолиби, амалдаги жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятида қисқа танаффус эълон қилган эди. Айни кунларда у яна машғулотларни давом эттирди.

Шу муносабат билан ЎзА мухбири юқори натижалар қайд этиб, мамлакатимиз шарафини юксалтираётган чарм қўлқоп устаси билан суҳбатлашди. 

 Баҳодир, қисқа ҳордиқдан сўнг машғулотлар қай тарзда ўтмоқда?  

– Яна машғулотларни бошладик. Дастлабки босқичда машғулотлар Тошкентда бир маҳал давом этди. Аниқроқ айтадиган бўлсам, жисмоний ҳолатни тикловчи ва бир маромга келтирувчи енгил жисмоний машқлар, сузиш ва югуриш билан шуғулландим. Ҳозир Сурхондарёдаман ва дам олмоқдаман. Тез орада пойтахтга қайтиб, яна машғулотларга зўр бераман ва икки маҳал машқларни бажаришга ўтамиз. 

– Олдинда турган режалар қандай, сизни қачон яна рингда кўрамиз? 

– Ҳозирда асосий режамиз сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш ва келгуси йили Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишдир. Бироқ ундан олдин профессионал рингда жанг ўтказаман. Тез кунларда жанг санаси ва рақиб аниқ бўлади. Бундан кўзланган мақсад ўз имкониятларимни яна бир синовдан ўтказиб олиш ва рейтинг очколаримни яхшилаш. 

– Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ўртасида вазият муаммоли тус олмоқда. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?   

– Бу муаммоларга тўхталиб ўтадиган бўлсам, аввало, тез орада ижобий ҳал бўлади, деб умид қиламан. Ўйлайманки, икки ташкилот спортчилар учун мақбул қарорга келади. Бироқ биз спортчимиз, ушбу қарорларнинг энг тўғри ва мақбулини танлаб, доимо, олға борамиз. Менинг олий мақсадим, Олимпия ўйинлари икки карра ғолиби бўлишдир ва Ватаним байроғини доимо баландларга кўтариш. Ҳозирда ташкилотлар бир қарорга келмагунча, аниқ фикр ва режа ҳақида гапира олмайман. 

– Ёш боксчи ва спортчиларга маслаҳатингиз?  

– Ёшларимиз бизнинг келажагимиз, мен нафақат бокс, балки ҳар қандай спорт тури билан шуғулланиб келаётган ёшларга айтмоқчиманки, аввало, маррани баланд олишсин. Олимп чўққисини кўзлаб, мамлакат шарафини юксалтириш олий мақсад бўлсин. Бу орзуларни амалга ошириш учун эса юртимизда барча имкониятлар етарли. 

Дарҳақиқат, мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва спортчиларимиз учун яратилаётган улкан имкониятлар натижасида бугун ўзбек спортчилари юксак марраларни забт этмоқда. Умид қиламизки, Баҳодир Жалолов ўз мақсади йўлида олға бориб, ўзбек ўғлонлари ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра исботлайди. 

Жавоҳир Тошхўжаев суҳбатлашди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Жалолов: Ўйлайманки Халқаро олимпия қўмитаси ва “IBA” боксчилар учун мақбул қарор қабул қилади