Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Франциянинг Нанси шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Мазкур йиғин боксчиларимиз учун Париж шаҳрида ўтадиган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади.

Францияда кечадиган машғулотлар давомида Олимпиада йўлланмасига эга 7 нафар боксчимизга 2 нафардан спарринг шериклар бириктирилган.  

ЎзА мухбири Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпия ўйинлари ва икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов билан Олимпия ўйинларига тайёргарлик, рақиблар ва терма жамоа ҳолати ҳақида суҳбатлашди.  

–Баҳодир, сўнгги тайёргарлик ва машғулотлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.  

–Бугун эрта тонгдан дастлабки машғулотларни бошладик. Биз жамоамиз билан Нанси шаҳридаги спорт базасига жойлашганмиз. Машғулотлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, дастлаб чигалёзди машқлари бажарилади, сўнгра техник ва тактик ҳамда жисмоний ҳолатни яхшиловчи машғулотлар қўшилади.  

–Терма жамоамизнинг ҳолати қандай ва шароитлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.  

–Доимгидек биз спортчилар ва мураббийлар учун барча шароитлар муҳайё, юқори сифатда ташкил этилган. Бу учун мамлакатимиз бокс федерацияси мутасаддиларига барча спортчилар номидан миннатдорлик билдирамиз. Жамоада барчамизнинг кайфиятимиз аъло ва бўлғуси Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Ҳаммаси яхши. Мазкур йиғинда биздан ташқари, бир қатор кучли терма жамоалар ҳам йиғин ўтказмоқда. Ушбу терма жамоа боксчилари билан спарринг жангларини ўтказиш режамизда бор.  

–Олимпия ўйинларидаги рақиблар ва олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида фикрингиз.  

–Биласизки, Олимпия ўйинларида осон рақиб бўлмайди ва барча давлат боксчилари катта тайёргарлик билан боради. Вазнимдаги барча эҳтимолий рақибларга қарши бор кучим билан шуғулланяпман. Мен рақиб танламайман ва олдиндаги мусобақага ҳар қандай рақиб бўлсин, ғолиб бўлиш учун машқларга зўр бераман. Бу ўринда мураббийларимнинг ҳам хизмати катта бўлади. Улар камчиликларимни ўз вақтида бартараф этади ва тўғри маслаҳат беради. Улардан миннатдорман.  

–Олдиндаги режалар қандай?  

–Ҳозир бор эътиборим Олимпия ўйинларига қаратилган. Елкамда халқимизнинг ишончи ва Ватанимиз шарафи турибди. Мен уларнинг ишончини оқлаш учун бор имкониятимни ишга соламан. Шу боис ҳам фақат ушбу мусобақа ҳақида ўйлаяпман. Насиб этса, ўз олдимга қўйган мақсадларимга етишганимдан сўнг, янги режалар ҳақида ўйлаймиз.  

Ҳа, бугун дунё боксчилари ва мутахассислари Баҳодирдек бошқа чарм қўлқоп усталаримизнинг ҳам ғалабали одимларига ҳавас кўзи билан қарамоқда. Умид қиламизки, «Париж-2024» Олимпия ўйинларида спортчиларимиз ўз мақсадларига етишади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Жалолов: Бор эътиборим Олимпия ўйинларига қаратилган