Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди
Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 120 нафардан ортиқ гимнастикачи ўз маҳоратини намойиш этди.
Жамоавий натижаларга кўра, 1-ўринни Тошкент шаҳри, 2-ўринни Самарқанд вилояти ва 3-ўринни Навоий вилояти жамоаси қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва медаллар билан тақдирландилар.
А.Бўриев, ЎзА мухбири