Тошкент шаҳрида турли соҳаларни қамраб олган, жумладан, инвестиция, инновация ва мудофаа каби муҳим йўналишларда йирик тадбирлар ўтказилмоқда.

Масалан, мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали пойтахт аҳолисини “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига чорлаяпти.  

Бугунги кунда ҳарбий завод ва корхоналаримиз томонидан жанговар техника ва енгил зирҳланган автомобиллар, дронлар, оптика мосламалари ва антидронлар, зирҳлишлем, кимёвий ва зарбга қарши ҳимоя воситалари, шунингдек, икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Юқори даражадаги тадбирда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар – металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхона, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этаяпти.

Инновацион технологиялар маркази директори Азамат Абдусатторов креатив ғояларга асосланган янги турдаги маҳсулотлар билан таништирди.  

– Бугунги кунда мудофаа соҳасида илк бор ўтказилаётган инновацион технологиялар фестивали Ўзбекистонда мавжуд корхоналар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишида катта ёрдам беради, деб ҳисоблайман. Бизнинг марказимизда ҳозирги кунда замон талабига жавоб берадиган, ҳарбий хизматчилар учун шахсий ҳимоя воситалари, 15 дан зиёд турдаги маҳсулотлар – баллистик шлемлар, қалқон, ҳимоя нимчалари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш антидрон воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишларимиз натижасида Қуролли Кучларимизни ўзимизнинг маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар билан таъминлашга эришилмоқда. Хусусан, тўрт турдаги оптик воситаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу йилги режамизда яна тўрт турдаги оптик воситаларни ишлаб чиқариш бор. Шунингдек, ташкилотимизда шахсий ва радиацион ҳимоя воситалари, ҳарбий хизматчилар экипировкалари, ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариляпти. Мазкур тадбир инновацион технологияларни тақдим этишда платформа бўлмоқда.  

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/xGDa5RF1Vxg" title="Креатив ғояларга асосланган янги турдаги маҳсулотлар кўргазмаси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дастурга мувофиқ, етти тур бўйича, яъни робототехника, киберспорт, дронрейсинг, 3D моделлаштириш, дронларни лойҳалаштириш ва дастурлаш бўйича мусобақалар ҳам ўтказилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг ҳарбий соҳадаги билимини ошириш, ишлаб чиқаришга қизиқувчи ёш олимларимиз фаолиятини янада ривожлантиришга ёрдам беради.  

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Нишонбой АБДУВОИТОВ (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азамат Абдусатторов: яна тўрт турдаги оптик воситаларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз (+видео)