Аёлга зўравонлик қилингани юзасидан жиноят иши очилди
2022 йил 28 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёлга нисбатан зўрланганлик ҳолати юз берган.
Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳолат бўйича Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
ЎзА