Бу ҳунарманд Умида Нуриддинованинг “Аёлнинг ҳаётдаги миссияси, оиладаги ўрни қандай бўлиши керак” деган саволга жавоби.
Халқимизда касб-ҳунар, меҳнатсеварлик ҳақида мақоллар жуда кўп. Халқ оғзаки ижодида бундай намуналарнинг кўплиги ҳам юртимиз азал-азалдан моҳир ҳунармандлар юрти бўлганини англатади.
“Хилқат” лойиҳасининг бу галги қаҳрамони ана шундай қўли гул ҳунармандлардан бири – Умида Нуриддинова. Бу ҳунарманд аёл тимсолида нозик хилқат дея аталмиш аёлнинг матонати, кучи, жасорати, меҳру муҳаббати, нозик диди ва улкан мақсадлари намоён бўлади. Етти нафар набиранинг бувижониси бўлган Умида опа ҳозир университетнинг биринчи босқич талабаси ҳамдир. Қандай қилиб, дейсизми? Буни суҳбатимиз давомида билиб оласиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/623gVngp28U" title="Hunardan undirgan ayol" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Маҳфуза Ортиқова, Аслиддин Алижонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА