Жорий йилнинг 10 май куни Ж.Азамат 102 қисқа рақамига берган хабарига кўра, автомашинасини эшиклари очиқ ҳолатда таниш қизга ташлаб бинога кириб кетгани, қайтиб чиққанида эса автомашинаси жойида йўқлиги, уни номаълум шахс олиб қочганини маълум қилган.
Азамат шу куни соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Авто суғурта» биноси ёнига “Laсetti” русумли автомашинасида «Севара» исмли қиз билан келган. У суғурта полисини янгилаш мақсадида ичкарига кириб кетади.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этгани аниқланиб, автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси транспорт воситасини олиб қочиш ҳолати билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Мусаев, ЎзА