Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу йилнинг январь-сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 101,4 фоизни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11,0 минг тоннага кўпайган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар – Бухоро вилояти( 80,6 %), Фарғона вилояти (18,5 %), Қашқадарё вилояти (1,0 %) саналади.
Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 млн. литр ёки 15,6 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган.
Ўз навбатида юртимизга хорижий давлатлардан 152,9 млн. литр ёки 33,1 млн. АҚШ долларлик автомобиль бензини импорт қилинган.
ЎзА