Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Ўринбоев Аваз Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Аваз Ўринбоев 1978 йилда Олтиариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
1996 йилда “Ўзтадбиркорбанк” Олтиариқ туман бўлимида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. 1999 йилдан 2005 йилгача “Асака” Банк Олтиариқ туман бўлимида, 2005-2011 йилларда Марказий Банк Фарғона вилоят бош бошқармасида фаолият олиб борган. 2011-2012 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Қўқон филиалини, 2012-2015 йилларда Фарғона вилояти бўлимини бошқарган.
2015 -2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати – Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
2020 йилда 107-Риштон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
М. Сулаймонов, ЎзА