Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Ходжиаҳмедов Дилшоджон Акмалдинович Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2017 йил ишлаб келаётган эди.

Унга вазирлик марказий аппаратининг Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бошқармаси, Сув хўжалигини механизациялаштириш бўлими, шунингдек, Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш вазифалари юклатилган. Шунингдек, сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилган.

Д.Ходжиаҳмедов 1975 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги муҳандис-қурувчи. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Риштон қурилиш бошқармаси 2-тоифали бетончиси лавозимида бошлаб, 1995–2001 йилларда “Фарғонасувқурилиш” бошқармасига қарашли 1-сонли қурилиш монтаж корхонасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2001–2017 йилларда Фарғона вилоятидаги қурилиш ташкилотларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари янги лавозимга тайинланди