Жорий йилнинг 26 сентябрида Венада Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) йиллик Бош конференциясининг 66-сессияси ўз ишини бошлади.

«Ўзатом» агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, унда 175 та Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТE) иштирокчи давлатлари вакиллари қаторида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Делегация «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутахассисларидан иборат бўлиб, улар Атом энергияси халқаро агентлиги фаолияти ва мазкур соҳада амалга оширилаётган янгиликлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлади.

Таъкидлаш керакки, Бош конференция Атом энергияси халқаро агентликнинг асосий раҳбарлик органи ҳисобланади. Конференция якунида эса АЭХА фаолиятининг энг асосий масалалари борасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Шунингдек, Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегация раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этади.

Ўз навбатида, Бош конференция билан бир қаторда АЭХА доимий равишда ядро технологиялари ва фанга боғлиқ бўлган илмий форумларни ташкил этади. Мазкур форумлар Вена халқаро марказида Бош конференция тадбирлари билан бир вақтда ўтказилади.

Ушбу халқаро тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси АЭХА раҳбарлари, иштирокчи мамлакатлар ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш масаласида масъул бўлган компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказади.

АЭХА йиллик Бош конференциясининг 66-сессияси 30 сентябрга қадар давом этади
 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Атом энергияси халқаро агентлиги йиллик Бош конференциясининг 66-сессиясида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда