Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида тадбир иштирокчилари Жаҳон соғлиқни сақлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиника иши билан танишди.
Таъкидланганидек, 7-сонли оилавий поликлиника 1995 йилда ташкил этилган ҳамда бугунги кунда 42 мингдан ортиқ аҳолига, шу жумладан, 12 минг болага ва 11 минг туғиш ёшидаги аёлларга хизмат кўрсатмоқда. Поликлиника ҳар куни 500 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга.

Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), ЮНИСЕФ ва PMNCH (Она, бола ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамкорлиги) вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистонда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, ЖССТ ва ЮНИСЕФ билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА