Асмита Сатяртҳи: Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги етакчилиги, ёшларга қаратаётган эътиборини қадрлаймиз
Самарқанд глобал конференциясида иштирок этаётган Глобал меҳр-шафқат учун Сатяртҳи ҳаракати бош директори Асмита Сатяртҳи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
– Конференциянинг биринчи куни жуда ажойиб ўтди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентига, шунингдек, бугун биз билан бирга бўлган барча сенаторларга самимий қабул, юксак меҳмондўстлик ва тадбирнинг юқори савияда ташкил этилгани учун чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги етакчилиги, айниқса, ёш парламент аъзоларини қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътибори ва саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаймиз.
Демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари, эркинлик, адолат ва ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш тамойилларини мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳим. Бу борада Ўзбекистоннинг тутаётган ўрни ва қўшаётган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман.
Бугун ҳам нуфузли анжуман иши самарали кечмоқда. Турли мамлакатлардан келган парламент аъзолари билан мулоқот қилиш, уларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, билим ва тажриба алмашиш ҳамда келгусида биргаликда ҳамкорлик қилиш учун бу жуда яхши имкониятдир.
Норгул Абдураимова,
ЎзА