Ҳасанбой Дўстматов: Юрт равнақи учун овоз бердим
Бугунги қизғин сайлов жараёнида ҳар бир фуқаро конституцион ҳуқуқига мувофиқ, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз бермоқда.
Бугунги қизғин сайлов жараёнида ҳар бир фуқаро конституцион ҳуқуқига мувофиқ, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз бермоқда.
Марказий сайлов комиссияси Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимидан маълум қилинишича, мазкур жараённинг ҳаққоний ўтиши ва ошкоралик сиёсатига амал қилиниши ОАВ вакиллари ва халқаро кузатувчилар томонидан кузатиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг марказий сайлов округида ҳам овоз бериш жараёнлари қизғин тус олган. Хусусан, Тошкент вилоятининг адабиёт, спорт, санъат ва илм-фан намоёндалари ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.
– Бугун ҳали тонг оқармасдан туриб сайловга ҳозирлик кўрдим, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. – Ташқарида ёғаётган қор бугунги сайлов жараёнларининг соф ва адолатли ўтишидан дарак бераётгандек эди гўё.
Шунингдек, сайловда яна бир қанча эл суйган санъаткорлар ва спорт вакиллари ҳам қатнашди.
Бокс бўйича жаҳон ва олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Ангрен шаҳар Янгиобод маҳалласидаги сайлов округидан иштирок этиб, овоз берди.
– Жонажон Ўзбекистоним тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги учун овоз бердим, – дейди Ҳасанбой Дўстматов.