Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида «АрМИ – 2021» халқаро армия ўйинлари доирасида «Хавфсиз маршрут» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда Беларусь, Миср, Венесуэла, Лаос, Вьетнам, Россия, Ҳиндистон ва Ўзбекистон жамоалари биринчилик учун ўзаро курашяпти.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

«Адреевский» полигонида бўлиб ўтаётган «Хавфсиз маршрут» мусобақасининг ярим финал беллашувларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар барча шартлар ва мураккаб топшириқларни моҳирона уддалашди.

Мусобақа шартларига кўра, дастлаб жамоа аъзолари жанговар ҳаракатларда муҳандислик разведка дозорининг муҳандислик таъминоти бўйича вазифаларни амалий бажариш, 12 метр баландликдаги вертолёт макетидан арқон орқали тушиш, осма кўприкдан югуриб, тўрли девордан ошиб ўтиш, икки қаватли бинони ишғол қилиш каби вазифаларни бажаришди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларимиз симли тўсиқ остидан эмаклаб ўтиш, 18 метр масофа узоқликда ўрнатилган сим тўсиқни портлатиш, муҳандислик разведка анжомларини оқилона қўллаш, танкларга ва пиёдаларга қарши миналарни қидириб топиш ва зарарсизлантириш каби босқичлардан ҳам моҳирлик билан ўтишди.

Россия, Беларусь ва Лаос вакиллари билан беллашган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи ўринни қўлга киритди. 

Иккинчи ярим финал баҳсларида Вьетнам, Венесуэла, Миср ва Ҳиндистон жамоалари орасидан фақат Ветнам жамоасигина финалга йўл олди.

Шундай қилиб, 29 август куни бўлиб ўтадиган «Хавфсиз маршрут» мусобақасининг финал босқичида Россия, Ўзбекистон, Вьетнам, Беларус. жамоалари биринчилик учун кураш олиб борадилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«АрМИ–2021»: «Хавфсиз маршрут» мусобақасида Ўзбекистон жамоаси финалда