Арман Маханов чорак финалга чиқди
Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бокс бўйича “World Boxing” ташкилоти кубогининг илк кунида уч нафар вакилимиз рингга кўтарилди.
Мусобақанинг нимчорак финалида +90 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Арман Маханов Болгария вакили Кирил Георгиевни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Афсуски, Рухшона Парпиева чорак финалда, Азиза Ёқубова эса саралаш босқичида мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашди.
Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги беш нафар аъзоси рингга кўтарилади:
–65 кг: Миркомил Саидохунов — Бат Улзий (Мўғулистон);
–75 кг: Жавоҳир Умматалиев — Лин Лю (Хитой);
–70 кг: Райҳона Қурбонбоева — Вивиане Перейра (Бразилия);
–75 кг: Азиза Зокирова — Суеон Сеонг (Жанубий Корея);
–90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Нурбек Оралбай (Қозоғистон).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА