Шаҳриёр Маҳкамов ҳам чорак финалга чиқди
XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари саралаш босқичида Шаҳриёр Маҳкамов стартга чиқди.
Шаҳриёр эркаклар ўртасидаги 1000 метр масофага маррага учинчи бўлиб етиб келди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал яна бир вакилимиз Екатерина Шубина аёллар ўртасидаги 500 метр масофада ўтган беллашувларда маррага 1:58.37 натижа билан етиб келиб, чорак финалга йўл олган эди.
Энди улар бир неча соатдан сўнг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган пойгаларда қатнашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА