АҚШнинг махфий технологияга кириш ҳуқуқи энди эронликлар қўлидами?
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳурмуз бўғозида АҚШнинг масофадан бошқариладиган сув ости қурилмасини қўлга олди. Энди Қўшма Штатларнинг илғор ҳарбий технологиядан фойдаланиш ҳуқуқи эронликлар ихтиёрида.
Ушбу ахборотни Эроннинг “Фарс” ахборот агентлиги манбаларга таяниб тарқатган.
Эгалланган сув ости дрони энг замонавий сенсор тўплами, атроф-муҳит мониторинги тизими ва амалиёт ҳолати ҳақида маълумотни тўплаш ва қўмондонлик марказига узатишга мўлжалланган юқори аниқликдаги тасвир камералари билан жиҳозланган.
Айниқса мосламага муайян вазифани ўз-ўзидан бажариш имконини берувчи интеграциялашган мухтор бошқарув, навигация ва хавфсиз алоқа тизими Ислом Республикаси мутахассисларида жиддий қизиқиш уйғотган.
С.Раҳимов, ЎзА