АҚШнинг ҳарбий харажати кутилганидан ошиб кетди
“Reuters” манбаларига кўра, АҚШ Эрондаги урушга ҳозиргача 47 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади.
Бу Пентагоннинг июль ойидаги тахминидан 25 фоиз кўп. Сарф ошиши 3 ноябрдаги Конгресс сайлови олдидан республикачиларга сиёсий босим ўтказмоқда, чунки уруш сабаб ёнилғи нархи кўтарилиб, Президент Дональд Трампнинг рейтинги пасайган.
Февраль ойида Исроил билан бирга уруш бошланганда низо қисқа бўлиши кутилган. У аввал қимматбаҳо ракеталар билан Эрон мудофаасини заифлаштириб, кейин арзонроқ бомбалардан фойдаланмоқчи эди. Апрелдаги оташ кесимдан фойдаланган Эрон ер ости омборларидаги мудофаа тизими ва дронларини тиклаб олди. Шунга қарамай, Трамп Теҳронга нисбатан денгиз қамали жорий этди ва сайловдан сўнг ҳарбий ҳаракат тикланиши мумкинлигини билдирди.
Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, сарфланган ўқ-дори захирасини тўлдиришга 29 миллиард доллардан ортиқ, йўқотилган техника ва дронни алмаштиришга эса 6 миллиард доллардан зиёд маблағ керак. Бу рақамларга Эрон зарбаларидан зарар кўрган АҚШ ҳарбий базаларини таъмирлаш харажати ҳали киритилмаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА