АҚШда таҳсил олаётган 52 нафар талаба Бухорода
Дунёнинг турли давлатларидан Америка Қўшма Штатларига бориб таҳсил олаётган 52 нафар талаба кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрига келди.
Делегация таркибида Ўзбекистон, АҚШ, Коста-Рика, Индонезия, Мексика, Колумбия, Ҳиндистон, Япония, Канада, Германия, Нидерландия, Тунис, Буюк Британия, Россия, Таиланд, Перу, Исроил, Испания, Норвегия, Бразилия, Тайван, Хитой ва Корея Республикаси каби давлатлардан талабалар бор.
Талабалар аввало шаҳарнинг бетакрор тарихий обидалари билан танишди. Улар Лаби ҳовуз, Сомонийлар мақбараси, Арк қўрғони ҳамда Пойи калон Масжиди Калон каби дунё маданий мероси дурдоналарини томоша қилишди.
Меҳмонлар вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида Ситораи Моҳи Хоса сарой-музей мажмуасида ҳам бўлишди.Бу ердаги ноёб экспонатлар ва шарқона нафосатни ўзида мужассам этган муҳит уларни қизиқтирди. Мажмуа ҳақида малакали гидлар томонидан қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.
[gallery-28225]
Бухоро туманидаги “Нақшбанд” ҳунармандчилик маркази, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти меҳмонларда ёрқин таассуротлар қолдирди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари