АҚШ визаларни тезкор қайта ишлашни синовдан ўтказади
АҚШ Давлат департаменти бизнес ва сайёҳлик визаларини тезлаштириш учун пуллик хизматни ишга туширмоқда.
185 долларлик стандарт тўловдан ташқари, 750 доллар эвазига хорижий ариза берувчилар тўловдан кейин ўн кун ичида элчихона ёки консулликда суҳбатга ёзилишлари мумкин, деб хабар беради “Associated Press” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, синов дастури жорий йил 1 июльдан бошланади ва 31 декабргача давом этади. Дастур ишга туширилишидан олдин иштирок этувчи хорижий муассасалар рўйхати эълон қилинади. Тегишли билдиришнома шу ҳафта расмий Федерал реестрда пайдо бўлади.
Янги хизмат Трамп маъмуриятининг Қўшма Штатларга киришни сезиларли даражада мураккаблаштирган қатъий виза сиёсатининг таъсирини қисман юмшатишга қаратилган.
Хабарга кўра, визасиз кириш дастурига киритилмаган мамлакатлар фуқаролари учун суҳбатни кутиш бир неча ойгача чўзилиши мумкин. Юқори даражадаги хизмат учун пул тўлаш виза кафолатини бермайди, бу фақат суҳбатни режалаштириш жараёнини тезлаштиради.
Г.Сатторова, ЎзА