Президент Дональд Трамп маъмурияти элчихоналарга талаба визаси бериш учун учрашув белгиланишини тўхтатиш бўйича кўрсатма берди, деб ёзди BBC.

Дипломатик вакилларга юборилган эслатма нусхасида Давлат котиби Марко Рубио ушбу қарор “қўшимча низом чиққунга қадар” амал қилишини билдирган.

Хабарда айтилишича, элчихоналар ва консулликлар фаолиятига жиддий салбий таъсир этиши тахмин қилинган ижтимоий тармоқда талаба ва валюта алмашиш визасини текшириш кучайтирилади. Мазкур чора Трамп Американинг баъзи нуфузли коллежлари билан низолашаётган бир пайтга тўғри келди.

Маълумки, Қўшма Штатларда ўқишни истаган чет эллик талаба, одатда, расмий рухсатнома олиш учун ўз мамлакатидаги Америка элчихонасида суҳбатдан ўтади. Кўпгина таълим муассасалари ички харажатнинг салмоқли қисмини қоплашда нисбатан қиммат “контракт” тўлайдиган хорижлик талабаларга таянади.

Президент маъмурияти университетлар учун ажратиладиган юзлаб миллион доллар маблағни музлатиб қўйди ва чет эллик талабаларни депортация қилишга киришди. Шу билан бирга бошқа тоифалар учун ҳам минглаб визаларни бекор қилди.

Айниқса, Ҳарвард университети Трампнинг “ғазаби”га учраган. Ўтган ҳафта ушбу номдор даргоҳ халқаро талабаларни рўйхатга олиш ва чет эллик тадқиқотчиларни қабул қилиш имкониятидан маҳрум этилди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ талаба визаси олишни қийинлаштирмоқда