АҚШ ва Эрон мулоқотга тайёрланяпти
Маълум қилинишича, 17 июнь куни имзоланган вақтинча тинчлик меморандуми ижросини муҳокама қилиш мақсадида АҚШ ва Эрон техник гуруҳи яқин кунларда Доҳада учрашиши мумкин. Ислом Республикаси расмийлари музокара ҳозирча расман тасдиқланмаганини билдирган.
Қайд этилишича, 14 банддан иборат келишув тўрт ой давом этган зиддиятни юмшатиш, жаҳон нефти ва суюлтирилган газ ташувининг қарийб бешдан бир қисми ўтадиган Ҳурмуз бўғози очилишини назарда тутади. Мазкур ҳудуд ёпилиши нефть нархи баррель учун 100 доллардан кўтарилишига сабаб бўлган эди.
Президент Масъуд Пезешкиён келишув доирасида Қатарда музлатилган 12 миллиард долларнинг 6 миллиарди Теҳрон ихтиёрига қайтарилишини эълон қилди. Шунингдек, Эронга нисбатан нефть ва нефть-кимё соҳасида қўлланган санкциянинг айрим бандлари бекор қилинганини ҳам таъкидлади.
Д.Ҳакимов, ЎзА