Жанубий Корея ва Япония Корея ярим ороли ядросизланишини қўллаб-қувватлайди
Жанубий Корея ва Япония мудофаа вазирлари Сеулдаги музокарадан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда бу икки мамлакат Корея ярим ороли ядросизланишига содиқ қолишини таъкидладилар.
“Вазирлар... минтақада барқарорлик ва тинчликни сақлаш учун ҳамкорлик қилиш зарурлигига келишиб олдилар ва Корея ярим оролининг тўлиқ ядросизланиши, узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар”, дейилган баёнотда.
Бундан ташқари томонлар сунъий интеллект каби илғор технология соҳаси, жумладан икки томонлама мудофаа ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Мазкур учрашув Жанубий Корея ва Япония тўққиз йил ичида биринчи қўшма денгиз қидирув-қутқарув машқи ўтказгандан бир неча ҳафта ўтиб уюштирилди. Ушбу воқеа мудофаа ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир дадил қадам экани таъкидланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА