Латвия Украина билан ҳамкорликда дрон ишлаб чиқаради
Латвия Украина билан ҳамкорликда дрон ишлаб чиқариш заводи барпо этади.
Мамлакат Бош вазири Андрис Кулбергс маълум қилишича, мазкур қўшма корхона Латгале минтақасида ташкил этилади. Лойиҳа Киев билан июнь ойи бошида имзоланган мудофаа соҳасидаги давлатлараро келишув доирасида амалга оширилади.
Қайд этилишича, июль ёки августда Россия ва Беларусь билан чегарада ҳаводан келадиган таҳдидга тезкор жавоб қайтариш имконини берадиган дронга қарши махсус тизим жойлаштирилади.
Келишувга мувофиқ, Украина Латвияга ҳаво ҳужумидан мудофаа, учувчисиз тизим ва дронга қарши кураш бўйича амалий тажриба ҳамда эксперт билими ҳам тақдим этади.
Д.Ҳакимов, ЎзА