АҚШ компаниялари Туркманистон билан СИ соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр
Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг жамоатчилик дипломатияси бўйича ўринбосари Сара Рожерс маълум қилди.
“Туркманистоннинг замонавий технологияларга қизиқиши бизни руҳлантиради. Демак, ҳукумат фаровонликни хоҳлайди. Умуман, Америка компаниялари шундай маҳсулотларни тақдим этишга тайёр”, дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Туркманистон Бош вазири ўринбосари Мамметхан Чакиев мамлакат СИдан фойдаланиш қоидаси ва соҳада миллий стандарт ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини эълон қилган эди. Алоқа вазири Ҳожимурат Худайгулиев сўзларига кўра, айни пайт транспорт ва логистика йўлакларини бошқаришда СИдан фойдаланган ҳолда синов лойиҳаларини ишга тушириш, ушбу йўналишни ривожлантириш учун мукаммал марказ яратиш кўзда тутилган.
С.Раҳимов, ЎзА