АҚШ-Эрон зиддияти: сулҳ муддати узайтирилди
Оқ уй раҳбари Дональд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви номаълум муддатга узайтирилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор Покистон раҳбариятининг илтимосига биноан қабул қилинган бўлиб, янги музокаралар учун имкониятлар яратиши мумкин.
Исломобод иккинчи босқич музокараларини ташкил этишга ҳаракат қилмоқда, аммо жараён ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Эрон томони ҳозирча расмий жавоб бермаган, шу билан бирга Вашингтоннинг ҳаракатларини танқид қилиб, музокаралар бўйича якуний қарор қабул қилинмаганини билдирган.
Вазият жаҳон бозорларига ҳам таъсир қилмоқда. Нефть нархлари яна ўсишни бошлади, Ҳурмуз бўғози атрофидаги ноаниқлик эса глобал иқтисодий хавотирларни кучайтирмоқда. Экспертлар фикрича, агар музокаралар натижа бермаса, ҳарбий тўқнашув қайта бошланиши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА