ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижонда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлиги муносабати билан “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.  

1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Айнан шу кун давлатимизнинг муҳим рамзларидан бири - давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда ушбу санани янада кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Жумладан, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида юрт байроғига ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, қолаверса, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Янги нафас” югуриш  мусобақаси ана шундай тадбирлардан биридир.

[gallery-9560]

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ички ишлар, спорт ишлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, вилоятдаги олий ўқув юртлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ва аҳоли иштирокида ўтказилган мазкур мусобақада турли номинациялар бўйича ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ  (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда “Янги нафас” югуриш мусобақаси ўтказилди