Айни кунларда Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги Андижон вилояти делегацияси Хитой давлатида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, вилоят делегацияси Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги қатор компаниялар билан ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.  

Дастлаб вилоят делегацияси банкомат, лифт, эскалаторлар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Хитойдаги етакчи компаниялардан бири “Cashway Fintech Co. LTD” компанияси раҳбарияти билан Андижонда лифт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди. Музокаралар натижасида компания томонидан 30 миллион долллар инвестиция киритиш ҳисобига Андижонда лифт ишлаб чиқриш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

Шундан сўнг вилоят делегацияси Хитойдаги “Sinopharm” халқаро корпорациясида бўлиб, корпорация раҳбарияти билан Андижонда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа “Sinopharm” халқаро корпорацияси ҳамда “Макро Фарм Андижон” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ошириладиган бўлди.  

Андижон вилояти ҳокими бошчилигида делегация Хитойнинг муҳим саноат ҳудудларидан бири бўлган Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтган бизнес форумда ҳам иштирок этди.

Хитойлик ишбилармонлар, етакчи компаниялар вакиллари қатнашган форумда Андижоннинг Хитой компаниялари билан ҳамкорлик салоҳияти ва имкониятлари бўйича тақдимот ўтказилди.  

Форум доирасидаги бизнес келишувларга кўра, Андижон ҳамда Хитойнинг 10 дан ортиқ компанияси ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шартномалар доирасида Андижонда чарм пойабзал, электромобиллар учун аккумуляторлар, лифт ишлаб чиқариш, металл конструкциялар тайёрлаш,  қалампир етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек, ГЭСлар қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда лифт ишлаб чиқарилади