Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Бунинг натижасида биргина Андижон вилоятида хитойлик тадбиркорлар, инвесторлар томонидан юзлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳар икки давлат учун фойдали бўлган ҳамкорлик кўламини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Хитой сафарида бўлиб турган вилоят делегацияси Хитой давлатининг йирик компаниялари вакиллари билан учрашиб, янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.  

Жумладан,  вилоят ҳокими “Nanning Jianning Water Investment Group Co. Ltd.” компанияси раҳбарияти билан сув таъминоти, оқова сувларни тозалаш, сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, адирликларга сув чиқариб, интенсив боғлар яратиш бўйича музокаралар олиб борди. Натижада ана шу йўналишларда умумий қиймати 200 миллион долларга тенг қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди.  

Андижон вилояти Хитойнинг Шинжон провинцияси билан биродарлашган ҳудуд мақомида иқтисодиёт, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хусусан, сафар доирасида Андижон делегацияси Шинжон провинциясида бўлиб, Хитойнинг “Jang Shiao Fan” компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашувда хитойлик ишбилармонлар билан Андижонда қиймати 20 миллион долларлик беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ барпо этиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа доирасида ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди.  

Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Урумчи шаҳрида  “Xinjiang Qianyun Kunyu Construction Engineerin Co. Ltd” компанияси раҳбарияти билан учрашиб, Андижонда трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан музокара олиб борди. Якунда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича 50 миллион долларлик келишувга эришилди.

Андижон вилояти делегацияси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги ишбилармонлар билан учрашиб, қатор йўналишлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришди.  

Аграр соҳани ислоҳ қилишнинг ўзига хос йўлини танлаган Хитой  қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур мамлакатнинг илғор тажрибаларини жорий этиш орқали Андижоннинг аграр салоҳияти имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш масалалари хусусида фикр алмашилди.  

Учрашувлар давомида келгусида Андижон вилоятида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олиниб, “Дўстлик меморандуми” имзоланди.

Шунингдек, Андижон вилоят делегацияси Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Хитой иқтисодий форуми ҳамда Гуанжода ўтган Ўзбекистон – Хитой бизнес-форумида ҳам иштирок этди. Ана шу тадбирлар доирасида ҳам қатор компаниялар вакиллари, инвесторлар билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, Андижонда Хитой компаниялари билан ҳамкорлик янада кенгаяди, яқин йиллар ичида хитойлик инвесторлар иштирокида янги-янги лойиҳалар ишга туширилади.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар амалга оширилади